Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Uzbekistan GTL” заводи нуфузли халқаро мукофот номзодлари рўйхатига киритилди

2022-08-09 | Иқтисодиёт

“Uzbekistan GTL” заводи лойиҳаси АҚШнинг нефть ва газни қайта ишлаш соҳасидаги етакчи бўлган Hydrocarbon Processing журналининг HP Awards нуфузли мукофотининг “Энг яхши газни қайта ишлаш технологияси номинацияси”да кучли учликка номзод сифатида танланди.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. 

Тақдим этилган хабарга кўра,  “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг “Uzbekistan GTL” таркибий бўлинмаси Ўзбекистондаги GTL заводи АҚШнинг етакчи техник “Hydrocarbon Processing” нашри томонидан “улкан ютуқлари учун” соҳа мукофоти учун энг кучли учликка номзод сифатида танланган. Завод “Энг яхши газни қайта ишлаш технологияси номинацияси”да номзод бўлди ва нуфузли “НР” мукофотлари Маслаҳат кенгаши томонидан овозга қўйилди.  

–Uzbekistan GTL заводининг ушбу мукофотга номзодлар рўйхатига киритилгани “Ўзбекнефтегаз” акциядорлик жамияти учун катта шарафдир, –деди “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев. – Бу бизнинг бизнес ва ташкилий фаолиятимизнинг барқарорлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз халқаро миқёсда эътироф этилаётганидан далолатдир. Бу жуда илҳомлантиради. Мен ҳамкасбларим, ҳамкорларимиз ва ушбу эътирофга эришиш йўлида фидойи меҳнат қилган барча инсонларга миннатдорчилигимни билдираман. 

 “Uzbekistan GTL” заводи бош директори Фахриддин Абдурасулов бундай қувончли хабар жамоа учун катта фахр эканини таъкидлайди. 

–Бу “Uzbekistan GTL” ва бизнинг 1000 га яқин ишчи-ходим ва муҳандислар ва ушбу ажойиб замонавий иншоотни Ўзбекистонда ишга туширишга ўз ҳиссасини қўшган барча инсонлар учун жуда фахрли лаҳзадир. Мазкур мукофотни қўлга киритиш ушбу лойиҳада тинимсиз ва фидойилик билан ишлаган халқаро мутахассислар жамоаси учун катта аҳамият касб этган бўлар эди, – деди у. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилги мукофотлар ғолиблари 2022 йил 12 октябрда Хюстонда бўлиб ўтадиган тадбирда эълон қилинади. 

Манба: ЎзА

Поделиться