Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сингапур Элчиси билан учрашув тўғрисида

2022-08-09 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Сингапур Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Сингапурда) Зулкифли бин Баҳарудинни қабул қилди.

Дипломат Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида эришилаётган ютуқларга ижобий баҳо берди.
 
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Сингапур муносабатларининг турли соҳалардаги долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
 
Икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини, жумладан, ўзаро ташрифлар ташкил этиш, ТИВлараро маслаҳатлашувлар ўтказиш, шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш орқали алоқаларни фаоллаштиришни ҳар томонлама амалга ошириш зарурлигига эътибор қаратилди.
 
Турли даража ва шаклларда режалаштирилган тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
 
Иқтисодий дипломатияни рағбатлантириш мақсадида томонлар ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, бизнес-форумлар ташкил этиш, электрон тижорат, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш, таълим, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва бошқа соҳаларда лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини қайд этдилар.
 
Дўстона ва ўзаро ишонч муҳитида ўтган учрашув якунлари бўйича икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида барча соҳаларда алоқаларни йўлга қўйишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться