Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиё бўлими Шаҳарсозлик ва сув департаментининг катта мутахассиси Руою Ху бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказди.
2022-08-05 | Экология
Учрашувда Осиё тараққиёт банки иштирокида умумий қиймати 112,0 млн. долларлик Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, учрашув давомида халқаро ҳамкорликни кучайтириш, амалга оширилаётган ва келгусидаги истиқболли лойиҳалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги