Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Долзарб 30 кунлик: Пахтачилик кенгаши Бешариқ туманига ташриф буюрди

2022-08-05 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик Кенгаши Фарғона вилояти Бешариқ туманида “Lux Yan Tex” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластерига бириктирилган пахта майдонлари билан танишди.

Бешариқ тумани ҳокимлигида Кенгаш раиси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида туманга бириктирилган Ишчи гуруҳ шу кунга қадар амалга оширган ишлар билан танишиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Бешариқ туманидаги «Наврўзбек Файзи Замини» фермер хўжалиги нинг 40,2 га ер майдонларида экилган С-6775 пахта нави  кўздан кечирилиб, суғориш тизимини ўзгартириш, пахта навини бошқа навга ўзгартириш каби тавсиялар берилди.

Наманган-77 пахта нави экилган «Пўлатхон Солиевна» фермер хўжалигига тегишли 56,7 га майдонларини ўрганиш натижасида меъёридан 5 баробар кўп минерал ўғитдан фойдаланилгани, нав эскиргани ва кўчатларнинг пастки қисмларида кўсаклар сустлашганлиги аниқланиб, тегишли чоралар кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.

С-6775 «элита» уруғчилик пахта нави экилган «Савринисо Абдурахмонова» фермер хўжалигидаги 49,1 гектар майдон  ерлари кўздан кечирилиб, пахта навлари аралашиб кетгани, СОЖEАН агрокимёвий воситаси меъёрдан ортиқ ишлатилганлиги, кўчатлар  бўйи пастлиги аниқланди. Келтирилган камчиликларни бартараф этиш учун мазкур уруғчилик майдондан 10 минг сифатли уруғчилик кўчатини саралаб олиб, қолган экинларни техник пахта майдонлар қаторига қўшиб қўйиш топшириғи берилди.

Ташриф якуни бўйича, “Lux Yan Tex” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери қошида қуйидаги йўналишлар бўйича хизмат кўрсатиш (spin-off) корхоналарини ташкил этиш топшириғи берилди: томчилатиб суғориш технологиялари бўйича сервис компанияси, ўғитлаш бўйича сервис компанияси ҳамда зараркунандаларга қарши курашиш бўйича сервис компаниясини ташкил этиш.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться