Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ОТМ проректорлари иштирокида семинар-тренинг ўтказилмоқда
2022-08-04 | Жамият
Инновацион ривожланиш вазирлигида бугун, 4 август куни Олий таълим муассасалари илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.
Унда жорий йилда вазирлик томонидан ташкил этилган Қозон федерал университетида қисқа муддатли стажировка ўтаб келган илмий ишлар ва инновациялар бўйича раҳбар ўринбосарлари Россиянинг илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантиришдаги тажрибаси ва уларни юртимизда қўллаш имкониятлари ҳақида фикр алмашдилар.
Тадбирнинг биринчи куни «Замонавий университетда бизнес жараёнлар», «Муваффақиятли лойиҳа учун 24 қадам», «Университет 4.0. Трансформация ва ривожлантириш истиқболлари», «Акцелерация воситалари» каби мавзуларда маърузалар ўқилди, тақдимотлар қилинди, саволларга жавоблар берилди.
Ўз навбатида, Семинар иштирокчилари интеллектуал фаолият натижаларини тижоратлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, бу соҳада амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилдилар.
Семинар-тренинг 2 кун давом этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги