Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёшинори Фуджияма билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков ва Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия департаменти директори Ашраф Ходжаев ҳамда меҳмонлар томонидан Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Иқтисодий бўлим бошлиғи Ҳиденори Югучи ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИCА) директорининг биринчи ўринбосари Ёшимаса Такемура иштирок этдилар.
Учрашув давомида томонлар сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, ўзаро ҳамкорлик алоқалари, хусусан, буджетга кўмаклашиш соҳасидаги ҳамкорлик, хизматлар соҳасини ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни қўллаб-қувватлаш, “яшил” иқтисодиётга ўтиш, саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигини ошириш юзасидан халқаро консултантларни жалб этиш юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув сўнгида томонлар икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ҳамда юқоридаги масалалар юзасидан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги