Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Федерацияси Челябинск ва Астрахань вилоятларининг делегацияси билан учрашув

2022-08-04 | Сиёсат

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Жаҳонгир Ортиқхўжаев Россия Федерацияси Челябинск ва Астрахань вилоятларининг делегацияси билан учрашди. Делегацияга Челябинск вилоятининг губернатори Алексей Текслер бошчилик қилди.

Меҳмонларни қарши олган пойтахт ҳокими ҳудудларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини УЖКХ, таълим, шаҳарсозлик, туризм, санъат ва маданият соҳаларида ўзаро манфаатли ва тизимли алоқаларни ўрнатиш ҳамда қўшма мусиқа, кино ва театр фестивалларини ўтказиш йўли билан ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

А.Текслер қабул учун миннатдорлик билдириб, Ж.Ортиқхўжаевни ҳамкорлик йўналишларини белгилашда тўлиқ қўллаб-қувватлашини қайд этди. Губернатор Челябинск вилояти осмонўпар бинолар учун уникал катта ҳажмли, аъло изоляция хусусиятига эга фасад ойналарини, шунингдек, қурилиш кранлари ва трамвайлар, ободонлаштириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳаси учун осма ускуналар ҳамда бошқа турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда етакчи эканлигини маълум қилди. Туристик алмашинувнинг аҳамияти ҳақида сўзлар экан, А.Текслер ҳудудлараро тўғридан-тўғри авиқатновни йўлга қўйиш, туристик таклиф ва йўналишларни стандартлаштириш, логистикани яхшилашнинг аҳамиятини таъкидлади. Бу мамлакатларимизда туризмни, шу жумладан, стоматологик ва офтальмологик соҳаларда тиббий туризмни йўлга қўйиш ва яхшилашга хизмат қилишини айтиб ўтди. Шунингдек, А.Текслер саноат кооперациясини ривожлантиришда давом этиш, ҳамкорлик шартномасини тузиш ва маданий алмашинувни йўлга қўйиш таклифларини билдирди.

Сўнгра, Астрахань вилоятининг саноат ва табиий ресурслар вазири Илья Волынский Каспий денгизига йўлни очиб турган вилоят замонавий логистик хизматларни кўрсатиш имкониятига эгалигини маълум қилди. И. Волынский Астраханда савдо уйини очиш таклифини билдирди – бу бизнинг корхоналарга бутун Россия бозорини қамраб олиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, хусусан, пиёз ва картошкани етиштириш ва етказиб бериш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятини беради. 1000 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талабалар таҳсил олаётган Астрахань университетининг муваффаққиятини таъкидлаб, И. Волынский касб таълими соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришни таклиф қилди.

Ж.Ортиқхўжаев меҳмонларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, уларнинг таклиф ва фикрларига қизиқиш билдирди. Учрашув якунида тарафлар ўзаро фойдали ва истиқболли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться