Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Андижон вилоятидаги истиқболли инновацион лойиҳалар сараланди
2022-08-04 | Инновация
Андижон вилояти ҳокимлигида ҳудуддаги олимлар ҳамда тадбиркорлар томонидан илмий-инновацион лойиҳаларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Жараёнда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Хамраев, Инновацион ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиқлари Ахтамжон Далиев ва Абдурашид Турғунов иштирок этиб, муаллиф ҳамда тадбиркорлар томонидан тақдим этилган истиқболли лойиҳаларни саралаб олиш, уларни молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш орқали Андижонни инновацион ривожланган ҳудудга айлантиришни жадаллаштириш эканлиги хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирдилар.
Иштирокчилар томонидан ноёб-доривор ўсимликлар етиштириш, хориждан экспорт қилинаётган ашёлар ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ҳудудни туризм салоҳиятини ошириш каби 30 дан зиёд лойиҳалар асосланди.
Мутасаддиларга лойиҳа ташаббускорларини қўллаб-қувватлаш ва имкониятлар яратиб бериш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги