2022 йил 3 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов "Корея-Ўзбекистон" парламент Дўстлик уюшмаси раиси Парк Кванг Он бошчилигидаги Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси делегацияси билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида қайд этилганидек, Жанубий Корея парламен вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи очиқлик, ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган икки томонлама дўстлик ва махсус стратегик шериклик муносабатларининг кенгайиб, мустаҳкамланиб бораётганидан яна бир бор далолат бериад.
Пак Кванг У Корея Республикаси Янги Ўзбекистондаги кенг кўламли ўзгаришлар, жумладан, мамлакатнинг Асосий қонунини ислоҳ қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар жараёнини қатъий қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Миллий Ассамблеянинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил декабр ойида Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи якунида эришилган келишувлар ижросига кўмаклашишга тайёрлиги таъкидланди.
Турли даражадаги, жумладан, "Марказий Осиё + Корея Республикаси" шаклидаги бўлажак тадбирлар жадвали бўйича фикр алмашилди.
Рақамлаштириш ва электрон ҳукумат соҳаларида ҳамкорликни жадаллаштириш, қўшма инвеститсия лойиҳаларини амалга ошириш орқали иқтисодий дипломатияни фаол ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Пак Кванг Оннинг таъкидлашича, Ўзбекистон Корея Республикаси учун инвеститсия киритиш, биргаликда ишлаб чиқариш қувватларинини ташкил этиш ва бизнес юритиш нуқтайи назаридан жозибадор мамлакат бўлиб қолмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги