Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳафталигида 50 дан ортиқ илмий муассасалар ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда

2022-08-03 | Жамият

Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида «Ўзбекистон озиқ-овқат саноати» уюшмаси, «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси, «Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги», Олий таълим вазирлиги (жумладан, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат аграр университети, Гулистон давлат университети ва бошқалар), Фанлар академиясининг муассасалари ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳафталиги ўз ишини бошлади.

Ушбу ҳафталикда 50 дан ортиқ илмий муассасалар ҳамда корхоналар ўзларининг 200 га яқин маҳсулотлари билан иштирок этишмоқда.

Мазкур ҳафталик доирасида инновацион ғоялар, ишланмалар ва инновацион маҳсулотлар кўргазмаси ҳамда драйвер лойиҳалари тақдимотлари ўтказилмоқда. Хусусан, «Ўзбекистон озиқ-овқат саноати» уюшмаси, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, «Ўзёғмойсаноат» уюшмалари ўз лойиҳаларини тақдимотларини ўтказдилар.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан инновацион, амалий, фундаментал ва тижоратлаштириш лойиҳалари бўйича 14 та лойиҳаларга 20,9 млрд.сўм маблағ ажратилган. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш натижасида жаҳон андозаларига мос бўлган импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши назарда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться