Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли» хотин-қизлар ҳафталиги ўз ишини бошлади

2022-08-02 | Жамият

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган «Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли» ҳафталиги ўз ишини бошлади.

Ҳафталикни Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари, профессор Шаҳло Турдиқулова, Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи З.П.Рахманова, Самарқанд вилояти Ихтирочи аёл уюшмаси Самарқанд бўлими раҳбари, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти проректори Д.Х.Асланова очи бердилар.

Шаҳло Турдиқулова олима аёлларимизнинг сафи кенгайиб бораётгани, уларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган дастурий ишланмалари, инновацион ғоялари, ихтирочилик ва рационализаторлик фаолияти таълим ва илм-фан соҳаси ривожига салмоқли ҳисса қўшаётгани мамлакатимизда хотин-қизларга берилаётган юксак эътибор, яратилган шарт-шароит ҳамда кенг имкониятлар ҳақида сўзлаб берди.

Мазкур тадбир хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик ва ихтирочилик фаолиятига кенг жалб қилиш, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишларига кўмаклашиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган хотин-қизларининг фаолиятларига инновацион ёндашувни жорий қилиш мақсадида ўтказилмоқда. Хотин-қизлар томонидан яратилган инновацион маҳсулотлар, техника, технологияларни амалиётга жорий қилиш ва ишлаб чиқариш корхоналари очиш бўйича мақсадли ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

Ҳафталик доирасида 1-6 август кунлари «Ихтирочи аёллар – 2022» мавзусидаги форум, илмий ишланмалар танлови, тадбиркор ва иштирокчи аёллар учун ўқув семинарлар бўлиб ўтади. Шунингдек, Самарқанд вилояти хотин-қизларнинг инновацион ишланмалари ва тадбиркор аёллар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.

Ҳафталик доирасида илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланаётган иқтидорли хотин-қизлар учун илмий ишланмаларни расмийлаштириш ва бозорга чиқариш тартиби, тадбиркор аёллар учун бизнесни ривожлантириш сирлари, замонавий бухгалтерия, маркетинг ва менежмент бўйича ўқув семинарлари ўтказилади. Уларда иқтидорли хотин-қизларнинг тегишли соҳа корхоналарининг илмий, техник ва технологик муаммолари бўйича олинган патентлари асосида инновацион лойиҳаларини тайёрлаб, Инновацион ривожланиш вазирлиги, агентликлар, холдинг компаниялари, акциядорлик жамиятлари, саноат корхоналари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган танловларда қатнашишлари бўйича ташкилий ишлар амалга оширилди. Шунингдек, иқтидорли хотин-қизларнинг хорижий мамлакатларнинг олий ўқув юртлари, инновация марказлари ва саноат корхоналарида ўз малакаларини оширишга юбориш ҳамда халқаро анжуманлар, семинарлар, ярмаркалар ва кўргазмаларда иштирок этишлари бўйича мақсадли ишлар бажарилади.

Очилиш маросими ва тадбирларда Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар вазирлиги Самарқанд вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш Самарқанд департаменти, Самарқанд вилоятининг барча олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, докторантлари, тадбиркор аёллар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться