Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фаол ёшлар учун саёҳат ташкил этилди
2022-08-01 | Ёшлар
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ташаббуси ва амалий кўмаги билан Бўзатов, Қонликўл, Мўйноқ, Нукус, Шўманой ва Тахтакўпир туманларида истиқомат қилувчи 50 нафар ёшнинг Хива шаҳрига саёҳати ташкиллаштирилди.
“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтожлар орасида намуна кўрсатган фаол ёшларнинг мамлакатимиз бўйлаб туризм объектларига саёҳатларни ташкиллаштириш мақсадида Қўшма дастур тасдиқланган эди. Дастурга асосан ташкил этилган саёҳат давомида ёшлар Ичан қалъа меъморий шаҳарча ҳудудидаги Жума масжиди, Мухаммад Аминхон, Оллоқулихон, Қутлиғ Мурод Иноқ, Шерғозихон мадрасалари, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ҳамда бошқа меъморий обидалар билан яқин танишди.
Тадбирдан кўзланган мақсад, ёшларимизни ўтмишимиз ва тарихимиз, аждодларимиз маданияти, маърифатини ўрганиш орқали ҳам маънавий ҳам маърифий тарбиялашдан иборат.
Манба: ЎзА