Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президент ҳузуридаги Пахтачилик кенгашида соҳа олдида турган муаммолар муҳокама қилинди

2022-08-01 | Таълим

Инновацион ривожланиш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда пахтачилик илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари, олимлар, хусусий уруғчилик корхоналари, кластер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар. Йиғилишга Пахтачилик кенгаши раиси, Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов раислик қилди. Йиғилиш онлайн ва офлайн шаклда ўтказилди.

Йиғилишдан мақсад пахта нави муаллифларининг навларни жойлаштиришдаги тўсиқларни ўрганиш, пахта навларининг ҳаққоний салоҳиятини кўрсатиб бериш, навларни синаш ва навларни мониторинг қилишдаги камчиликларни бартараф этиш масалаларини муҳокама этишдир.

Йиғилишда пахта навларини ҳудуднинг иқлим-тупроқ шароитларига қараб экилишини таъминлаш, пахта навларини алмашлаб экиш, ҳар бир навга мос агротехник тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. И. Абдураҳмонов нав муаллифларига ўз навларининг реал ҳосилдорлигини аниқлаш мақсадида дала майдонларига чиқиб мониторинг ишларини амалга оширишлари бўйича топшириқ берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши йиғилишида миллий пахта навларини маркетинги билан шуғулланишига алоҳида эътибор бериши лозимлиги таъкидланди. Бунда пахта навларининг хусусиятлари, ўзига хос жиҳатлари акс этган, талабга жавоб берадиган суратлар билан бойитилган альбомлар чоп этиш ва уларни кластерларга тақдим қилиш кераклиги қайд этилди.

Йиғилишда пахта навлари муаллифлари муаллифлик ҳуқуқи бўйича мавжуд муаммоларни ҳам кўтардилар. Бу масалани кластерлар билан ўзаро манфаатли тарзда ҳал қилиш механизмини ишлаб чиқишга келишилди. Нав муаллилари томонидан олинадиган гонорарлар тўловларининг янги тизимини яратиш бўйича таклифлар олинди.

Бундан ташқари ҳар бир навга боғлаган ҳолда уруғчилик спин-офф компанияларини ташкил этиш бўйича келиб тушган таклифлар ўрганилиб, Пахтачилик кенгаши томонидан уларга методик жиҳатдан кўмак берилиши айтиб ўтилди. Мурожаат этган 10 та компанияга ўз иш режаларини Пахтачилик кенгашига тақдим этишлари бўйича топшириқлар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться