“IT соҳасини жадал ривожлантириш бўйича керак бўладиган барча шароит ва имкониятларни яратамиз”
“Бугун биз биргаликда муҳокама қилган масала – бугунимиз, келажагимиз, айниқса, ёшларимизга муносиб иш ўринлари яратиш учун ўта муҳим замин”, деди Президент Шавкат Мирзиёев мулоқотдан сўнг.
Давлатимиз раҳбари мактаб, лицей, коллеж, техникум ва олийгоҳлар директор ва ректорларига мурожаат қилиб, уларни ҳар бир ўқувчи ва талаба IT билимлари ва чет тилларини эгаллаб чиқишларига масъул бўлишга чақирди.
Бугун айтилган барча таклифлар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниши таъкидланди.
“Сиз, ёшлардан ҳамкасбларингиз, ҳамкорларингиз, ўртоқларингизга шуни етказишларингизни сўрайман.
Давлат томонидан IT соҳасини жадал ривожлантириш бўйича керак бўладиган барча шароит ва имкониятларни яратамиз. Ўзимдан бошлаб ҳамма раҳбарлар сизлар билан доимий мулоқотда бўламиз”, – деди Президент учрашув якунида.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги