Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазирлиги ҳамкорлигида Ачаря институти билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

2022-07-29 | Технологиялар

Айни кунларда Деҳли шаҳрида Ҳиндистон саноат конфедерацияси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида Ҳиндистон-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда.

Мазкур бизнес-форум турли соҳалардаги потентсиал инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш ва амалга ошириш учун майдон бўлиб, икки мамлакат ўртасидаги савдо-саноат, транспорт алоқаларини ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги транзит йўлакларини кенгайтиришга хизмат қилади.
 
Шу муносабат билан мазкур бизнес форум доирасида бугун, 28 июл куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Ачаря институти (Ҳиндистон) ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
 
Меморандумга асосан Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида Ачаря институтининг Ўзбекистондаги филиалини очилиш ҳамда келгусида мазкур олий таълим ташкилотида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида етук мутахассислар етишиб чиқарилиши кўзда тутилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов жорий йилнинг 19 январида Ачаря институти раҳбарияти билан учрашув ўтказиб, унда ушбу институт филиалини Ўзбекистонда очиш масалалари ҳам муҳокама қилинган эди.
 
Маълумот учун:
1990 йилда ташкил этилган Ачаря институти тармоғи Бангалордаги энг йирик хусусий таълим муассасаларидан биридир. Унинг таркибига 10 та институт ва 15 та тадқиқот марказлари киради. Ачаря институтлари тармоғида 75 мамлакатдан 15 мингдан зиёд талабалар ва 250 нафар докторант бор. Таълим 100 дан ортиқ ўқув дастурлари бўйича олиб борилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться