Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазирлиги ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш бўйича якуний босқич саралаш танловлар натижаларини эълон қилади

2022-07-29 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан ёш олимларни Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университетига ҳамда Туркия Фанлар Академияси ва Туркиянинг “TUBITAK BILGEM” Информатика ва ахборот хавфсизлиги маркази билан ҳамкорликда қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида эълон қилинган мақсадли танловлар ва бошқа танловлар якуний натижалари тўғрисида қуйидагиларни маълум қиламиз.

“Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш тартиби тўғрисида” Низомга ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Махсус эксперт гуруҳининг
2022 йил 6 июндаги 92-сон ҳамда Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Кузатув кенгашининг 2022 йил 22 июлда тасдиқланган 4-сон йиғилиш баёнлари қарорларига мувофиқ номзодлар рўйхати маъқулланди ва тасдиқланди. Шу жумладан:

1-иловага мувофиқ 46 нафар ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга (марказлар, университетлар ва бошқалар) қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида ғолиб номзодлар йиғма рўйхати тасдиқланди;

2-иловага мувофиқ 100 нафар ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга (марказлар, университетлар ва бошқалар) қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш рад этилганлиги тўғрисидаги йиғма рўйхати маъқулланди.

Шу билан бирга, қисқа муддатли илмий стажировкага юборишни мувофиқлаштириш юзасидан Махсус эксперт гуруҳи томонидан қуйидаги таклиф ва тавсия ҳамда хулосалар берилди:

  1. Саралаш жараёнида стажировкага бориш муддати ўтиб кетган ғолиб номзодлар бўйича уларни тавсия қилган илмий ёки олий таълим ташкилоти (кейинги ўринларда - Буюртмачилар) томонидан янги муддатлар белгиланган қўшимча таклифнома ва стажировка даврида амалга ошириладиган ишлар дастури (агар муддатлар кўрсатилган бўлса) Инновацион ривожланиш вазирлигига (кейинги ўринларда - Вазирлик) тақдим этилишига имконият (рухсат) берилди.

Бунда, мазкур маълумот (ҳужжат)лар Буюртмачилар томонидан натижалар эълон қилингандан сўнг 6 ойлик муддатда Вазирликка тақдим этилмаган ҳолларда стажировка ўташга юбориш рад этилган ҳисобланади.

Шунингдек, номзодлар томонидан режалаштирилган стажировканинг давомийлик муддати Махсус эксперт гуруҳида тасдиқланган стажировка муддатидан ошмаслиги шарт.

  1. Махсус эксперт гуруҳининг қарорига асосан ғолиб номзодларни стажировка ўташ учун талаб этиладиган маблағларини натижалар эълон қилингандан сўнг, стажировкага юбориш олдидан Инновацион ривожланиш вазирининг буйруғига мувофиқ тасдиқланадиган жорий нарҳлардаги (транспорт, яшаш, овқатланиш ва бошқа) ҳаражатлар сметаси асосида белгиланади.
  2. Буюртмачилар номзодларнинг хорижий тилларни тасдиқланган ўз дастурлари доирасида илмий стажировкани амалга оширишда зарур бўлган даражада билиши ва қўллай олишини натижадорлигини ошириш мақсадида саралаш танловларга рўйхат шакллантиришдан олдин улар билан суҳбатлар ўтказишни ва хорижий тиллар бўйича курслар ташкил этиши
    шу билан бирга, илмий стажировка ўташ давомийлигини асосли белгиланиши юзасидан кўриб чиқиши зарур.
  3. Буюртмачилар илмий стажировкалага юбориш учун тавсия этиладиган номзодлар бўйича нуфузли (етакчи) хорижий илмий ташкилотлар (марказлар, университетлар ва бошқалар) танланишини ҳамда Ўзбекистон шароитида амалга ошириш мумкин бўлган тадқиқот ишлари режалаштирилмаслигини назоратга олишлари лозим.
  4. Буюртмачилар стажировка учун талаб этиладиган маблағлардан яшаш харажатларини белгилашда “Вазирликлар, идоралар, корхоналар
    ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низом (АВда 19.01.2015й, 2730-сон билан рўйхатга олинган)га мувофиқ белгиланган меъёрлардан ошиб кетмаган ҳолда тасдиқловчи ҳужжатлар асосида иқтисодий тежамкорлиги ва стажировка учун муайян афзалликларга (масофаси яқинлиги, қулай транспорт қатнови
    ёки/ва шу кабилар)
     эгалиги бўйича (асосланган таклифлар асосида) белгиланилишига алоҳида эътибор қаратилиши зарур.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться