Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Андижонда телевизор ишлаб чиқарилади
2022-07-28 | Технологиялар
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Кеча, 27 июль куни МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган илк маҳсулотлар тақдимоти ўтказилди. Мазкур тақдимотда вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов иштирок этди.
Тақдимот давомида тадбиркор телевизор ишлаб чиқариш корхонасининг фаолиятини йўлга қўйиб, бу орқали 75 та янги ишчи ўрни яратганини билдирди.
Шунингдек, лойиҳага асосан "Андижон" телевизорлари сотувга қўйилиб, маҳсулотлар бренд даражасига олиб чиқилади.
Таъкидланишича, лойиҳа бир йилда 50 минг дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.
Манба: «Янги Ўзбекистон»