Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Bahardeen Mohamed Fazal: "Ichan qal'a — men ko'rgan maskanlar orasida eng yaxshisi"

2022-07-28 | Туризм

Сингапур Республикасининг "Crescent Rating" компанияси эксперти жаноб Баҳардеен Моҳамед Фазал Хоразм вилоятига ташриф буюрди.

Мазкур ташриф Хива шаҳрининг 2024 йилда Ислом дунёси туризм пойтахти сифатида эътироф этилиши доирасида амалга оширилди. Мақсад хорижлик эксперт билан бўлиб ўтиши режалаштирилган йирик халқаро тадбирларни самарали ташкил этиш юзасидан фикр алмашиш, қолаверса, Bahardeen Mohamed Fazal Хоразм билан яқиндан таништириб, фикрлари билан ўртоқлашиш эди. Ташриф давомида Баҳардеен Моҳамед Фазал  "Ичан Қалъа" давлат музей қўриқхонаси ҳудудининг зиёрат туризми имкониятларини ўрганди.

"Бу Ичан қалъага илк ташрифимдир, — деди  Баҳардеен Моҳамед Фазал. — Ажойиб атмосфера, тарихий кўриниш келажак авлод учун бугунги кунгача сақлаб қолинган. Ишончим комилки, Ичан қалъа — мен кўрган жойлар орасида энг яхшиси.

Ҳаммага Хивага келиб, Ичан қалъанинг гўзаллигидан баҳраманд бўлишни тавсия қиламан". Эскперт, шунингдек, ҳудуддаги "Жума" масжид, "Sayyid Alovuddin bobo" ва "Pahlavon Mahmud" мақбараларини зиёрат қилди, "Hotel Farovon Khiva" меҳмонхонасини ҳам кўздан кечирди. 

Бундан ташқари, эксперт Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов билан учрашиб, Хива шаҳрининг туризм соҳасидаги мавжуд потенсиал ва истиқболларини муҳокама қилди. Шунингдек, Хиванинг "Ислом дунёси туризм пойтахти – 2024" мақомини олиши муносабати билан бўлиб ўтиши режалаштирилган йирик халқаро тадбирларни самарали ташкил этиш юзасидан ўз маслаҳатларини берди. Ташриф якунида меҳмонга Хива шаҳар ҳокимлиги номидан эсдалик совғалари топширилди.
 
Маълумот учун, “CrescentRating” ташкилоти 2015 йилдан бошлаб “Mastercard” халқаро молия ташкилоти билан биргаликда ҳар йили “Жаҳон мусулмон саёҳати индекси” халқаро рейтингини тузиб боради. Ташкилот ҳисоботларидаги маълумотлардан дунё миқёсида туризм экспертлари, оммавий ахборот воситалари ва таълим муассасалари асосий статистик-таҳлилий манба сифатида, илмий ишлар, тақдимотлар ҳамда мақолаларда кенг фойдаланишади.
 
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ўзбекистон “Мусулмон сайёҳлар учун қулай ҳудуд (destination)” рейтингида 16 ўринда қайд этилди (2019 йилда 22 ўрин).

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться