Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Бангладеш кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

2022-07-27 | Иқтисодиёт

Бош вазир ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж. Ходжаев Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси М. Аламни қабул қилди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш ёъналишида божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, ўзаро кўргазма ва ярмаркаларни ташкил этиш каби аниқ амалий чора-тадбирлар кўриш режалаштирилди.
 
Қайд этилганидек, Ўзбекистонда Бангладеш инвестициялари иштирокида ташкил қилинган 36 корхона, шу жумладан 100 фоиз хорижий капиталга эга 35 та корхона рўйхатга олинган. Бу рақамлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳақиқий салоҳиятини акс эттирмайди вас ҳу сабабли бу борада инвеститсиявий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
 
Истиқболли йўналишларни кўриб чиқишда Ўзбекистонда синтетик толалар ва аралаш матолар, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш бўйича лойиҳалар шакллантириш таклиф этилди.
 
Учрашув давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Томонлар эришилган келишувларни ҳайётга татбиқ қилиниши Ўзбекистон билан Багладеш ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга туртки беришига ишонч билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться