Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

INNO технопарк Туркиянинг Йилдиз технопаркига ишончли бошқарувга топширилди

2022-07-27 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Туркиянинг Йилдиз техника университети қошидаги Йилдиз технопарки ўртасида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги INNO технопаркни ишончли бошқарувга топшириш бўйича шартнома имзоланди.

INNO технопаркини ишончли бошқарувга топшириш бўйича шартномани Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Йилдиз технопарки раҳбари Орҳан Танишман имзоладилар.

Мазкур ҳамкорликдан кўзланган мақсад замонавий технологиялар, сунъий интеллект, стартап экотизимини ривожлантириш ҳамда янги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўлиб, бунда инвестицияларни жалб қилган ҳолда янги истиқболли инновацион ишланмаларни иқтисодиётнинг турли соҳаларига татбиқ этиш назарда тутилган.

Йилдиз технопарки INNO технопаркни бошқаришда ахборот-услубий, технологиялар трансфер ва инкубация марказини бошқаришда ёрдам бериши кўзда тутилган. Шартномага кўра, бошқарувчи компания томонидан INNO технопарки резидентларининг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватланади, уларга маркетинг хизматлари кўрсатилади, TIKA, Tübitak каби турк ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда кўмак берилади, Туркиядан инвестиция фондлари, бизнес фаришталар, венчур капиталларини жалб қилинади.

Шунингдек, ИННО технопарк резидентлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни халқаро кўргазмаларда намойиш этиш ва уларни саноат корхоналарида қўллаш ҳамда ташқи бозорларга чиқариш масалалари ҳам шартнома шартларига киритилган. Бундан ташқари бошқарувчи компания миллий ва халқаро грант маблағларини олишга қаратилган тадбирларни ташкил этади, университетлар ва саноат объектлари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўяди,  интеллектуал ва саноат мулки ҳуқуқларини бошқаришда ёрдам беради, корпоратив ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этади.

Эндиликда INNO технопаркда акселерация ва инкубация дастурлари ҳам кенг йўлга қўйилади. Инновацион лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорлар учун тренинглар, менторлик, мураббийлик хизматлари кўрсатилади. Юридик шахслар ва лойиҳа ташаббускорлари томонидан тақдим этилган бизнес-режалар экспертларни жалб қилган ҳолда экспертизадан ўтказилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться