Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Афғонистон ташқи ишлар вазири в.б. билан учрашув

2022-07-26 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш” мавзусидаги Халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Афғонистон ташқи ишлар вазири в.б. Амирхон Муттаки билан уҳрашди.

Учрашувда Афғонистон делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича Халқаро конференсия ўтказиш ташаббуси ўз вақтида ва зарур эканлиги, бўлажак тадбир жаҳон ҳамжамиятига Афғонистондаги вазият бўйича батафсил маълумот олиш имконини беришини таъкидлади.
 
Афғонистон мамлакатнинг энг яқин ва ишончли шериги бўлган ва шундай бўлиб қолажак Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттириш ва кенгайтириш тарафдори эканлиги алоҳида таъкидланди.
 
А.Муттаки Афғонистон ҳудуди бундан буён Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа давлатлари учун хавф туғдирмаслигини билдирди.
 
Афғонистон делегацияси  раҳбари Ўзбекистон томонига Афғонистонга Термиз шаҳридаги кўп функцияли транспорт-логистика хаби, шунингдек, энергетика ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш орқали кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами учун самимий миннатдорлик билдирди.
 
В.Норов афғон томонини халқаро ҳамжамиятнинг асосий талабларини тез фурсатларда бажариш, жумладан, кенг вакилликка асосланган ҳукумат тузиш, аёллар ва миллий озчиликлар ҳуқуқларига риоя этиш, қизларнинг тўлақонли мактаб таълими билан таъминлаш бўйича самарали чоралар кўришга чақирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться