Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президенти халқаро конференция иштирокчиларига ўз Мурожаатини йўллади

2022-07-26 | Иқтисодиёт

Бугун пойтахтимиздаги «Tashkent City» халқаро ишбилармонлик марказининг Конгресс холлида  “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзуидаги Афғонистон бўйича халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Анжуманда 20 дан ортиқ давлатдан, шунингдек, етакчи халқаро тузилмалар – БМТ, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Европа Иттифоқи, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотидан 100 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда.

Афғонистон Муваққат ҳукумати делегациясига ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттакий  бошчилик қилмоқда.

Анжуманни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов кириш сўзи билан очди.

Давлатимиз раҳбарининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг анжуман иштирокчиларига мурожаатини ўқиб эшиттирди.

Давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида конференция ишида БМТ Бош котиби вакили, жаноб Маркус Поцелнинг иштирок этаётгани БМТнинг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадларига содиқлигидан далолат беришини таъкидлаган.

Ўзбекистон Президенти, шунингдек, ЕИ ва Европа давлатлари, Хитой, Россия, АҚШ, Марказий ва Жанубий Осиё, Яқин Шарқ, Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларининг махсус вакиллари иштирок этиши бугунги учрашувнинг аҳамиятини янада оширгани қайд этди. Таъкидланганидек,  форум иштирокчилари Афғонистон муаммоларини ҳал этиш бўйича қарорлар қабул қилишда, афғон халқига ёрдам кўрсатишда бевосита иштирок этади.

Давлатимиз раҳбари Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти раҳбарлари, шунингдек, халқаро молия институтлари ва етакчи таҳлил марказлари вакилларининг ушбу форумда иштирок этаётганинидан мамнуният билдирди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти ўз Мурожаатида  ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттакий  бошчилигидаги Афғонистон делегациясини мамлакатимизга ташрифи билан қутлади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться