Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашув

2022-07-26 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” халқаро конференсиясида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф билан келган Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Никлассон билан учрашди.

Т.Никлассоннинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёда дўстлик, ишонч ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича минтақавий сиёсати ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Бунинг натижасида минтақада қисқа муддатда тарихий ўзгаришлар рўй берди, олий даражадаги сиёсий мулоқот мустаҳкамланиб, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқалар кенгаймоқда.
 
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимнинг тасдиқланганини олқишладилар ва ушбу муҳим ҳужжатни имкон қадар тезроқ имзолаш зарурлигини қайд этдилар.
 
Афғонистондаги мавжуд вазият юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
 
Т.Никлассоннинг таъкидлашича, Брюссел Ўзбекистоннинг афғон муаммосини ҳал этишдаги сиёсий-дипломатик саъй-ҳаракатлари ва алоҳида ўрнини юқори баҳолайди. Европа Иттифоқининг минтақавий кун тартиби боʻйича Тошкент билан мунтазам мулоқотни давом эттиришдан манфаатдорлиги маълум қилинди.
 
Европа томони Афғонистон бўйича халқаро конференсия ўз вақтида ўтказилганини қайд этди. Тадбир иштирокчиларининг юксак савияси Ўзбекистоннинг муҳим ўрни ва республиканинг афғон муаммосини ҳал этишдаги саъй-ҳаракатлари эътироф этилишидан далолат бериши таъкидланди. Тадбир шунингдек, расмий Тошкент сиёсатининг изчиллиги, афғон заминида тинчлик ўрнатишга салмоқли ҳисса қўшишга тайёрлигини кўрсатади. Шу нуқтаи назардан, Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро кўп функсияли транспорт-логистика хаб фаолиятига юқори баҳо берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться