Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

SPECA ишчи гуруҳининг навбатдаги сессиясида Инновацион ривожланиш вазирлиги масъуллари иштирок этдилар

2022-07-26 | Инновация

Қозоғистон Республикасининг Алмата шаҳрида барқарор ривожланиш учун инновациялар ва технологиялар бўйича БМТнинг Марказий Осиё давлатлари иқтисодиёти учун махсус дастури (SPECA) ишчи гуруҳининг учинчи сессиясида Инновацион ривожланиш вазирлиги Халқаро рейтинглар билан ишлаш бўлими бошлиғи Бунёд Рахматуллаев ва Илғор технологиялар маркази C.А.Т Science Accelerator директори Владимир Цой иштирок этди.

Тадбир БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (UNECE) ҳамда Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ESCAP) томонидан ташкил қилинди. Унда элликдан ортиқ Марказий Осиё ва Озарбайжон мамлакатларидан вазирлик, илмий – тадқиқот институт, университет ва бизнес инкубатор вакиллари ҳамда хорижий экспертлар қатнашди.

Ушбу тадбир доирасида рақамли технологиялар ва давлатлараро ҳамкорлик орқали рақамли трансформацияга оид муаммоларни ҳал қилиш механизмлари, умумий мақсад ва ёндашувларини аниқлаш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва амалий ишларнинг бажарилиш воситалари кўриб чиқилиб, инновация ва технологияларни қўллашдаги устувор йўналишларни ва муаммолар аниқлаб олинди. SPECAнинг барқарор ривожланиш бўйича инновацион стратегиясининг бир қисми сифатида SPECA давлатларида бизнес-инкубатор ва акселераторлар тармоғида инновацион тадбиркорликни рағбатлантириш ва маслаҳатлашувлар ўтказилиши юзасидан фикр алмашилди.

Ишчи гуруҳ SPECA инновацион стратегиясининг барқарор ривожланиш бўйича ҳаракатлар режаси доирасида барқарор ривожланиш учун бизнес-инкубатор ва акселераторлар тармоғини яратиш таклифини кўриб чиқди. Бундай тармоқ SPECA суб-минтақасида экологик, ижтимоий ва иқтисодий манфаатларни таъминлаш учун бизнес-инкубатор ва акселераторларнинг салоҳиятини ривожлантириш алоҳида ўрин эгаллаши таъкидлаб ўтилди. Европа трансформацион инновацион тармоғи мисолида Марказий Осиё мамлакатларида шу каби иқтисодиёт тармоқларини барқарор ривожланиш учун трансформацион инновацияларни қўллаб-қувватлаш тизимида бизнес-инкубатор ва акселераторларни интеграция қилиш имкониятларини кўриб чиқиш БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси экспертлари томонидан тавсия этилди.

Тадбир якунлари юзасидан Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича SPECA ишчи гуруҳининг учинчи сессиясининг қарори муҳокама қилинди ва келишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться