Жорий йилнинг 25 июл куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж. Ходжаев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг VII – йиғилишида иштирок этди.
Йиғилишда Ҳиндистон, Қозоғистон, ХХР, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон мутасадди вазирлик ва идоралари раҳбарлари, шунингдек, ШҲТ ва БМТ ФАО нинг Марказий Осиё бўйича раҳбарияти иштирок этди.
Ж. Ходжаев ўз қутлов сўзида ШҲТ Котибиятининг БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан ушбу икки ташкилот ўртасида қабул қилинган 2020-2023 йилларга мўлжалланган Қўшма ҳаракатлар режасини амалга ошириш борасидаги ишларига юқори баҳо бериб, "ўсиш нуқталарини" ишга солиш ва минтақада қишлоқ хўжалиги соҳасида салоҳиятни тўлиқ очиб беришга қаратилган қатор конструктив таклифларни илгари сурди. Жумладан, илм-фанга асосланган технологиялар ва инновацияларни жорий этиш, рақамлаштириш, тўпланган тажриба ва билимлар алмашиш, томорқа хўжаликлари ва боғдорчиликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди.
ШҲТ маконида агроекологик қишлоқ хўжалигини оммалаштириш ва илгари суриш, шунингдек ФАО билан ҳамкорликда агросекторни ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳаларни ҳайётга татбиқ этиш бўйича фаол чоралар кўриш таклиф этилди.
Агротуризмни ривожлантириш, ушбу соҳада фаол тажриба алмашиш, шунингдек, доимий равишда қўшма халқаро фестивалларни ташкил этиш бўйича комплекс дастурни қабул қилиш истиқболлари қайд этилди.
Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган олий таълим муассасалари ўртасида яқин ҳамкорликни йўълга қўйиш зарурлиги кадрлар тайёрлаш борасида минтақанинг барча мамлакатлари учун устувор ёъналиш экани таъкидланди. Гап технологик жиҳатдан ҳамкорликни ривожлантириш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига, кадрлар тайёрлаш ва зарур инфратузилмани яратишга ўзаро инвестициялар киритиш ҳақида кетмоқда. Ушбу ташаббусни амалга ошириш ёълидаги биринчи қадам сифатида ШҲТга аъзо давлатлар яқинда Тошкентда очилган Халқаро қишлоқ хўжалиги университети билан ҳамкорликни ёълга қўйишга таклиф этилди.
Учрашув якунида аграр соҳадаги ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларнинг "ақлли" қишлоқ хўжалиги ва агроинноватсиялар соҳасидаги Ўзаро ҳамкорлик қилиш консепсияси лойиҳаси маъқулланди. Ушбу ҳужжат бутун минтақада озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашнинг катта истиқболларини очиб беради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги