Молия вазири ўринбосари Жамшид Абруев ва Жаҳон Банки вакиллари Окоре Окорафор Соғлиқни сақлашни молиялаштириш бўйича халқаро маслаҳатчи, Девид Стивен Найт етакчи иқтисодчи минтақавий менежер вазифасини бажарувчи, Сунман Квон халқаро маслаҳатчи ҳамда соғлиқни сақлаш бўйича мутаҳасис Беҳруз Юсупов билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Жаҳон Банки вакилларига соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш стратегияси доирасида Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини ўрганиш натижалари, шунингдек, соғлиқни сақлашни молиялаштириш соҳасида амалга оширилаётган сўнги ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Жамшид Абруев ўз сўзида Жаҳон Банки экспертлари ва ривожланган мамлакатларнинг Соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш бўйича тажрибаси Ўзбекистон томони учун муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
Томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиб, бу каби учрашувларни доимий ташкил қилиб боришга келишиб олишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги