Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япониядан ташриф буюрган делегатсия вакиллари билан учрашув

2022-07-25 | Иқтисодиёт

Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Японияидан ташриф буюрган делегатсия вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Япониянинг “JIC Holding Co. Ltd”, “BMA365 Chub Inbound Association”, “Global Communication Co. Ltd”, “Rokugo Cooperation”, “Care Support Global Cooperative”, “Mitachi Ring Cooperative”, “Yokunaru Co. Ltd” va “Tokai Sonpo Co. Ltd” каби корхоналар вакиллари иштирок этдилар. Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов ҳамда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори Умид Обидхаджаевлар иштирок этишди.
 
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги икки томонлама иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш.
 
Учрашувда томонлар иқтисодий ҳамкорлик, ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, меҳнат миграцияси, шунингдек, кадрларнинг касбий билим даражасини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. Томонлар ташқи меҳнат миграциясининг ҳолати ва асосий кўрсаткичлари, ишга қабул қилиш ва ишга жойлаштириш тартиблари ҳақида қисқача маълумот бердилар. Шу тариқа, Япония меҳнат бозорида рўйхатга олинган хорижлик ходимларнинг асосий қисми Ветнам, Хитой ва Филиппиндан келгани таъкидланди. Иш билан бандликнинг асосий йўналишлари қурилиш , меҳмонхона бизнеси, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт (касаллар ва қарияларни парвариш қилиш), кемасозлик ва бошқалар.
 
Япония томони самарали тажриба алмашиш ва замонавий саноат технологияларини ўрганиш учун чет тилини биладиган малакали кадрларга эҳтиёж ортиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Шу муносабат билан, томонлар Ўзбекистонда Касбий ва тил ўргатиш маркази ҳамда Японияда меҳнат муҳожирларини 24 соат давомида қўллаб-қувватлаш марказини ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқишга келишиб олдилар.
 
Томонлар 21 июл куни “Япония-Ўзбекистон ўртасида меҳнат муносабатлари ва касбий таълимни ривожлантириш истиқболларига бағишланган 2-меҳнат форуми” деб номланган форум ҳақида ҳам ўз таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Меҳмонлар, ўз навбатида, форум икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашда самарали платформа бўлиб хизмат қилганини таъкидладилар.
 
Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться