Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғонада “TechnaWays Business Incubator” ёшлар бизнес инкубатори доирасидаги лойиҳалар молиялаштирилмоқда

2022-07-25 | Ёшлар

Фарғона политехника институтида жорий йилнинг феврал ойидан ишга тушган бизнес инкубаторда ўз ғоясига эга, бизнесга қизиқиши бўлган ёшларга тадбиркорликка оид билим ва кўникмаларни шакллантириш мақсадида “Inkubatsiya” дастури ташкил этилган.

Дастурда қатнашиш учун ўтган давр мобайнида 165 та лойиҳа муаллифлари онлайн рўйхатдан ўтиб, биринчи босқичда 78 та, иккинчи босқичда эса 30 та таҳсил олиш учун сараланиб олинди. 

Дастур доирасида 12 та спикер ва 3 та менторлар жалб қилинган бўлиб, ҳозирда ёшларга ўз билимларини бериб келмоқда.

Aйтиб ўтиш жоизки, шу кунга қадар маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган лойиҳалар танловида “TechnoWays” ёшлар бизнес-инкубатори “Inkubatsiya” дастури иштирокчиларини 2 нафари ғолиб бўлиб, жами 310 миллион сўм миқдоридаги пул маблағини қўлга киритди. Бундан ташқари, 22 нафар иштирокчи “Students idea challenge” лойиҳалар танловида иштирок этмоқда. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинаётган барча стартап танловларда қатнашиб келмоқда. Қувонарлиси шундаки, иштирокчиларнинг лойиҳаларини молиялаштириш, уларга инвестицияларни жалб қилиш мақсадида инвестор ва лойиҳачилар учрашуви ташкил қилинмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться