Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбек-Ҳинд муносабатларини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

2022-07-25 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 24 июль куни Бош вазир ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.Ходжаев Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси М.Прабхат билан учрашув ўтказди.

 
Унда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг бориши муҳокама қилинди.
 
Суҳбат чоғида ўзаро муносабатларнинг барча даражаларида икки томонлама шерикликни чуқурлаштириш ва тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар мавжудлиги қайд этилди.
 
Ўзбек томони ҳинд ҳамкорлари билан соғлиқни сақлаш ва фарматсевтика, қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва чорвачилик соҳаларидаги муносабатларни жадаллаштириш бўйича музокаралар ўтказиш борасидаги режалари билан ўртоқлашди. Бундан ташқари, томонлар мамлакатларимизни боғлайдиган транспорт йўлакларини ривожлантириш истиқболларига ҳам тўхталиб ўтдилар.
 
Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида 2022-2023-йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт, илм-фан ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш дастурини тезкор ишлаб чиқиш ва қабул қилишни қўллаб-қувватлашга ўзаро тайёрлик билдирилди.
 
Музокаралар якунида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича навбатдаги тадбирлар белгиланди.
 
Конгресснинг асосий воқеаси — “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” (51-60 жилд) туркумидаги 10 та янги китоб-албомлар тақдимоти бўлиб ўтди. Шундай қилиб, 25 дан ортиқ давлатдан 350 та олимлар, дунёга машҳур 100 кутубхона ва музейлар китоб-албомлар серияси устида ишлаган тўплам 60 жилдга етди.
 
Франция Миллий кутубхонасида сақланадиган ноёб қадимий қўлёзманинг тарихий аҳамияти ва ҳақиқийлиги шубҳасиз. Конгрессда ана шу қадимий қўлёзманинг ноёб нашри тақдимоти ҳам ўтказилди. Европанинг етакчи нашриёт уйларидан бири Mueller & Schindler ўзбек заминининг буюк ўғли, мунажжим Мирзо Улуғбек буюртмаси билан яратилган ноёб қўлёзма факсимилини намойиш этди. 
 
Конгрессда, шунингдек, “Халқларни бирлаштирувчи мерос” каби мавзуларда “Марказий Осиё ва Озарбайжон”, “Жаҳон жамияти учун янги йўналишлар: режалар ва истиқболлар”, “Миллий музейлар ва тўпламлар Жаҳон жамияти диққат марказида” каби давра суҳбатлари ҳам бўлиб ўтди.
 
Бундан ташқари, Конгресс доирасида Ўзбекистон санъатига оид иккита ноёб китоб: “Орол ва Аму қирғоқларида. Қорақалпоқ санъати” ва “Безак: эстетика, сеҳр, маъно” китоблари ҳам тақдим қилинди.
 
Шу билан бир қаторда Самарқанд шаҳридаги Ёшлар ижод саройида “Ўзбекистон маданий мероси замонавий илм-фан диққатида” мавзусида халқаро илмий конференция ҳам ўтказилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться