Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Яйпан хонадонларининг бирида 90 хилга яқин ноёб ўсимликлар етиштирилмоқда
2022-07-22 | Жамият
Сабаби, бу мўъжазгина ҳовлида 90 хилга яқин турдаги ноёб ва камёб ўсимликлар етиштирилмоқда. Улар орасида шифобахш ўсимликлар ҳам талайгина. Томорқадаги фундук (ўрмон ёнғоғи), годжи (“Тибет барбариси”), пекан ёнғоғи, сумах (сирка дарахти), оқ қайин, бамбук, манго, киви, лонган, личи, бергамот, папая, апельсин, мандарин, ананас, голубика, қорағат (смородина), чаканда (облепиха), жасмин, магнолия каби ноёб ва манзарали дарахтлар, экзотик мевалар, гул кўчатлари, доривор ўсимликлар яшилликка бурканган.
Шимолий Америка, Италия, Хитой ва бошқа кўплаб чет давлатлардан келтирилган кўчатлар ўзимизнинг иқлимга мослаштирилган. Зиёлилар оиласидан бўлган уста омилкорнинг таъкидлашича томорқачилик ҳадисини аслида раҳматли отасидан ўрганган. Кўпдан буён томорқасидаги ноёб доривор ва зиравор ўсимликлар ёрдамида шифоталаб ҳамюртларнинг дардига ҳам малҳам бўлиб келмоқда.
Манба: ЎзА