Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазири TAPP UZ мобил иловаси асосчиси ва жамоаси билан учрашди

2022-07-22 | Технологиялар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида “TAPP PAYMENT”  МЧЖ раҳбари ҳамда TAPP UZ мобил иловаси асосчиси, инвестор Хуршид Тўраев ва унинг жамоаси фаолияти билан танишди.

Ҳозирда TAPP UZ иловасида қуйидагилар мавжуд:
 
— кўплаб маҳсулотларга эга савдо майдони;
 
— пул ўтказмалари;
 
— коммунал тўловлар ва бошқа кўплаб хизматлар;
 
— Ўзбекистон бўйлаб меҳмонхоналарни брон қилиш;
 
— темир йўл ва авиачипталарни сотиб олиш;
 
— жорий валюта курслари.
 
“TAPP PAYMENT”  МЧЖI IT Парк резиденти бўлиб, Ўзбекистон Марказий банки томонидан мазкур ташкилотга тўлов ташкилоти фаолиятини амалга оширишга лицензия берилган. 
 
Ташриф давомида Ш.Шерматов МЧЖ томонидан амалга оширадиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться