Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инновацион ривожланиш вазири Нарпай туманидаги пахта етиштириш ишлари билан танишди
2022-07-22 | Инновация
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик Кенгаши раиси, Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов Самарқанд вилояти Нарпай туманига ташриф буюрди.
И.Абдураҳмонов Нарпай туман ҳокими ва тегишли масъуллар ҳамроҳлигида «Нарпай машъали» ММТП ҳудудидаги биолаборатория фаолияти, «Нафисгул Орзу НРО» уруғчилик фермер хўжалигининг ғўза майдонларида амалга оширилаётган агротехник тадбирлар билан танишди.
Сўнгра Иброҳим Абдураҳмонов «Мароқанд Сифат» масъулияти чекланган жамиятида Кенгаш аъзолари ҳамда кластер илмий марказ ходимлари билан йиғилиш ўтказди.
Учрашувлар давомида пахта майдонлари ва кластерларидаги муаммолар ўрганилди, мавжуд муаммоларнинг илмий ечимларини тақдим этишга қаратилган илмий изланишларни олиб бориш бўйича олимларга топшириқлар берилди. Шунингдек, мавжуд тадқиқотлар натижаларини қўллаш масалалари муҳокама этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги