Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хотин-қизлар ҳуқуқи жаҳон конституцияларида қандай акс этган?

2022-07-21 | Жамият

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида 20 июль куни “Жаҳон конституцияларида хотин-қизлар ҳуқуқи тўғрисидаги қоидаларнинг акс этиши” мавзусида давра суҳбати бошланди.

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу йўналишдаги чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия иш режасига мувофиқ ташкил этилган анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, академик ҳамжамият ва хорижий экспертлар иштирок этмоқда.

Жамоатчилик эшитуви мақсади – Ўзбекистон ва хорижий давлатларда аёллар, хотин-қизлар қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинлиги, қонуний манфаатини самарали ҳимоялаш, соҳанинг конституциявий-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш.

Тадбирнинг кириш қисмида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, БМТнинг мамлакатимиздаги доимий координатори вазифасини бажарувчи, БМТ Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг юртимиздаги лойиҳалари координатори вазифасини бажарувчи Сергей Сизов нутқ сўзлади.

Сўнгги йилларда гендер тенглик масаласи Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасига кўтарилгани алоҳида эътироф этилди. Хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатини ҳар томонлама таъминлаш масаласига оид 40дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингани таъкидланди.

Йиғилиш давомида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига тегишли таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Айни пайт “Хотин-қизлар ҳуқуқининг конституциявий ҳимояси”, “Хотин-қизлар ҳуқуқини кафолатлайдиган халқаро стандарт ва тамойиллар”, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига хотин-қизлар ҳуқуқи тўғрисидаги қоидани киритиш юзасидан таклифлар” мавзусида мунозара давом этяпти.

Манба: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази

Поделиться