Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Малайзия киноижодкорлари Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этади

2022-07-16 | Маданият

Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида Малайзия Кино тараққиёти миллий корпорацияси (National Film Development Corporation Malaysia – FINAS) ижрочи директори Носир Иброҳим ва Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ўртасида онлайн-мулоқот ташкил этилди.

FINAS корпорацияси 1981 йилда Малайзия кино саноатини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Малайзия алоқа ва мультимедиа вазирлиги ҳузуридаги федерал агентлик сифатида ташкил этилган.

Малайзия вакиллари мамлакатимизда миллий кинематография анъаналарини ривожлантириш, кино саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни фаоллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.

Учрашув давомида кино саноатини ривожлантириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан, икки давлат кино маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш, икки давлат киноижодкорлари иштирокида тадбирлар ва маърифий тренинглар, семинарлар ва маҳорат дарслари ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот натижасида 14-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган «Ипак йўли гавҳари» ХIV Халқаро Тошкент кинофестивалида Малайзия киноижодкорлари делегациясининг халқаро фестивалларда ғолиб бўлган фильмлари билан иштирок этиши юзасидан келишувга эришилди.

Мазкур кинофестиваль доирасида Ўзбекистонда Малайзия киноси кунларини ташкил этиш ҳамда Ҳамкорлик меморандумини имзолаш режалаштирилган.

Томонлар жорий йилнинг тўртинчи чорагида Малайзияда Ўзбек киноси кунларини ўтказиш устида иш олиб боришга ҳам келишиб олди.

Қўшма ташаббусларни янада ривожлантириш бўйича амалий қадамларни муҳокама қилиш мақсадида экспертлар даражасидаги бевосита маслаҳатлашувлар давом эттирилади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться