Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегациясини қабул қилди

2022-07-16 | Соғлиқни сақлаш

Ўзбекистонда бўлиб турган Жанубий Корея Соғлиқни сақлаш вазирлигининг халқаро алоқалар департаменти ,ош директори Юн Чан Шик бошчилигидаги делегация самарали учрашувлар ўтказди.

Делегация таркибидан Жанубий Корея Соғлиқни сақлаш саноатини ривожлантириш институти (Korea Health Industry Development Institute), Сеул Миллий университетининг Бунданг шифохонаси ходимлари ўрин олган.

Делегацияни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев қабул қилди. Самимий ва конструктив руҳда бўлиб ўтган учрашувда соғлиқни сақлаш соҳасида идоралараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат ўртасида электрон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича имзоланган Жанубий Кореянинг Ўзбекистонда тиббий суғурта тизимини жорий этиш бўйича ҳамкорликнинг 2-иш режаси (2nd e-Health Action Plan) кун тартибидаги асосий масалалардан бири бўлди.

Шунингдек, Ўзбекистон вакиллари делегация аъзоларидан Сирдарё вилоятида тиббий суғуртани жорий этиш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш жараёнини баҳолашни сўради.

Бундан ташқари, делегация Тошкентда Корея Республикаси элчиси Ким Хи Санг билан учрашди. Элчи ҳар икки мамлакат учун устувор бўлган соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться