Европа Иттифоқи делегацияси вакиллари ҳамда Европа ташқи ҳаракатлар хизматининг Марказий Осиё бошқармаси вакили билан учрашув ўтказилди
15 июль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекось Европа ташқи ҳаракатлар хизмати Марказий Осиё бошқармаси бошлиғи Диетмар Крисслер билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида АКТ вазирининг биринчи ўринбосари Ўзбекистонни минтақавий IT марказга айлантириш, ахборот технологиялари йўналишини асосий драйвер соҳага айлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Шунингдек, мамлакатимизда ҳам аутсорсинг хизматлари (BPO ва KPO) ривожланганини айтиб ўтди. Хорижий компаниялар иштирокида BPO хизматларини ривожлантириш ва шу тариқа IT маҳсулот ва хизматлар экспортини ошириш, ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб қилиш ҳамда юқори маошли иш билан таъминлашдан иборат эканлигини қайд этди.
Учрашувда томонлар кенг қамровда ҳамкорлик қилиш ва уни ривожлантириш масалаларини ҳам муҳокама қилди.
Шунингдек, томонлар соҳани янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар ва истиқболли йўналишларни муҳокама қилди ҳамда лойиҳаларни ҳамкорликда самарали давом эттиришга тайёр эканлигини билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги