Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Корея Республикаси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2022-07-15 | Иқтисодиёт
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Корея Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ё Син Пэ билан музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Корея делегацияси Корея Республикасининг янги раҳбарияти стратегик шериклигимиз ривожланишига алоҳида жадаллик бағишлайдиган, барча йўналишларда узоқ муддатли, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга имкон яратаётган олий даражадаги қардошлик ва ишончли муносабатларни сақлашга қатъий эътибор қаратаётганини таъкидлади.
Томонлар икки мамлакат Бош вазирлари ўринбосарлари ўртасида мунтазам музокаралар ўтказиш, вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг йирик қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва Пусан шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги “Марказий Осиё – Корея Республикаси” 15-Форуми ўтказиш учун ташрифини ташкил этишга келишдилар.
Музокаралар якунида Корея ҳукумати томонидан ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун техник ёрдам ҳажмини ошириш бўйича қўшма ишларни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги