Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

2022-07-08 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 7 июль куни Лондон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашди.

Томонлар хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, саноат ва ижтимоий соҳада экологик тоза энергия ва ресурслар билан таъминлашга оид ечимларни илгари суриш, шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар кўришни назарда тутган ҳолда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига эътибор қаратдилар.

ЕТТБ раҳбари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастури ижросини ва қўшма ташаббусларни илгари суришни янада қўллаб-қувватлашга содиқлигини билдирди.

Қиймати 1 миллиард евродан зиёд 16 лойиҳадан иборат амалдаги инвестициявий портфелнинг амалга оширилиши атрофлича кўриб чиқилди. Қайд этиш жоизки, ЕТТБ 2021 йилда Ўзбекистонда 22 лойиҳани амалга ошириш учун 600 миллион евродан ортиқ инвестициялар киритган. Мулоқот чоғида мавжуд масалаларни ҳал қилиш ва кўриб чиқилаётган лойиҳаларнинг амалий ижросини жадаллаштириш мақсадида ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш алгоритмлари ишлаб чиқилди.

Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон экспорт салоҳиятини ошириш, минтақавий транспорт йўналишларини ривожлантириш, шунингдек, аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш йўналишларида Банк билан ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам ўрин олди.

ЕТТБ раҳбарияти хусусийлаштириш жараёнларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, шунингдек, бозорнинг барча иштирокчилари учун рақобатбардош ва тенг ҳуқуқли муҳит яратиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида эришилган келишувларни илгари суриш ва кўп қиррали шерикликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш устида биргаликда ишлашга келишиб олинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ЕТТБ ўртасида Ўзбекистонда ирригация тизимидаги сув таъминоти соҳасида институционал бошқарувни ривожлантириш ва рақамлаштириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться