Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларни жадаллаштиришга томонларнинг тайёрлиги тасдиқланди.
Вазирлар келгуси тадбирлар жадвали, шу жумладан Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия" шаклидаги уч томонлама учрашув ташкил этиш юзасидан келишиб олдилар.
Ж.Байрамов Қорақалпоғистонда тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Раҳбарияти томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни Озарбайжон тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди. Давлатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши ҳар қандай ҳаракатларга йўъл қўймаслик муҳимлиги қайд этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги