Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтмиш олтинчи сессияси: Шаҳарни ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратиляпти

2022-07-04 | Жамият

Сессияда депутатлар томонидан Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Умаровнинг ҳисоботи эшитилиб, муҳокама қилинди. Мутасаддининг таъкидлашича, 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Обод маҳалла” дастури доирасида жорий йилда 12 туманнинг 22 маҳалласидаги 96 обеъктдан 78 тасида ишлар бошланган. Шундан 14 тасида ишлар якунланган. Айни пайтда жами таъмирланган майдон 63 792 кв метрни ташкил қилади. 

Шунингдек, Тошкент вилоятидан пойтахтга ўтказилган аҳоли пунктларини 2021-2024 йилларда комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича 346 та объектларда лойиҳа-смета ишлари тайёрланган бўлиб, бугунги кунда 70 та объект лойиҳалари бўйича экспертиза хулосаларини олиш жараёни давом этмоқда.

Шу билан бирга, шаҳар ва туман ички кўчаларини жорий таъмирлаш ишлари ҳам жадал олиб борилмоқда. Хусусан, автомобиль кўприклари, транспорт туннеллари, пиёдалар ер ости ўтиш йўллари, пиёдалар кўприклари, пиёдалар ер усти ўтиш йўлларини қуриш ва мавжудларини таъмирлаш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. 

Шаҳарни янада озода сақлаш ва тозаликка риоя қилиш мақсадида марказий кўчалар ва жамоат транспорти тўхташ бекатларига қўшимча чиқинди қутилари ўрнатилаётганлиги ҳам қайд этилди. Шунингдек, кузги ва баҳорги ёғингарчиликлар мавсумида сув тошқинларининг олдини олиш мақсадида ирригация тармоқларини тартибга келтириш чора-тадбирлари кўрилаётганлиги хусусида ҳам депутатларга маълумотлар тақдим этилди.  Бунинг учун 5,77 миллиард сўм маблағ ҳисобига махсус техника воситаларини харид қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, сессияда шаҳар ҳокими ўринбосари вазифасини вақтинчалик бажарувчиси Шоҳруҳ Раҳимжоновнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 январдаги “Кўп қаватли уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги” қарори ижроси бўйича ҳисоботи ҳам эшитилиб, депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилди. 

Шунингдек, бошқа бир қатор ташкилий масалалар ҳам депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқланди.

Сессия якунида муҳокама этилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться