Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида
2022-07-03 | Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Қўшма Қарори
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига ва «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 8-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги ПФ–164-сонли Фармони тасдиқлансин.
2. Ушбу Қўшма қарор дарҳол Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилсин.
3. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н.Исмоилов
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т.Норбоева |
Тошкент шаҳри,
2022 йил 2 июль.
Манба: ЎзА