Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Аёллар ишсизлиги барҳам топсин
2022-07-01 | Жамият
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова иштирокида пойтахтимизнинг Сергели туман ҳокимлигида маҳалла хотин-қизлар фаоллари, раислари, бандликка кўмаклашиш маркази бўлими вакиллари, мутасаддилар иштирокида учрашув ташкил этилди.
Учрашув танқидий-таҳлилий руҳда ўтди. Хусусан, Бош вазир ўринбосари, қўмита раиси Зулайҳо Маҳкамова туман миқёсида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласи қониқарсиз эканлигини айтди. Расмий статистикага кўра, туманда 1067 та хотин-қиз ишсиз. Бу эса туманда «Аёллар дафтари»да ҳисобда турган хотин-қизлар билан тобора кўпроқ ишлаш, уларнинг муаммоларни теран таҳлил этиш, ўрганиш зарурлигини кўрсатмоқда. Айни пайтда иш берувчи корхона ва ташкилотларнинг маҳаллалар, хотин-қизлар фаоллари билан ҳамкорлигини кучайтириш ҳам долзарбдир.
Шунингдек, камбағалликни қисқартириш ва аҳолини тадбиркорликка йўналтириш аниқ режа асосида амалга оширилмаяпти. Касбга ўқитиш марказлари фаолияти ҳам қониқарсиз деб белгиланди.
Мавжуд камчиликларни бартараф етиш ва хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш тизимини тартибга солиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ ва вазифалар берилди.
Н.Усмонова
Манба: ЎзА