Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация Глобал инновацион индекс нашри ҳаммуҳаррири билан музокаралар ўтказди

2022-06-30 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова бошчилигидаги делегация Швейцария инновациялар агентлиги билимларни трансфер қилиш ва халқаро ҳамкорлик департаменти бошлиғи Марк Паукард, Швейцария миллий инновацион парклари тармоғи ижрочи директори ўринбосари Рафаэль Чанц ҳамда Глобал инновацион индекс нашрининг ҳаммуҳаррири Саша Вунш – Винсент билан музокаралар ўтказди.

Учрашувлар доирасида Швейцария инновацион сиёсати, инновацияларни рағбатлантириш борасида яратилган имкониятлар ва инновацион экотизими билан яқиндан танишилди. Швейцария таълим, тадқиқот ва инновациялар марказлари тармоғи “Swissnex”, Федерал технологиялар институтининг “ETH Zurich - Leading House Asia” Шарқий ва Жануби – Шарқий Осиё билан икки томонлама фан ва технология ҳамкорлик ва Европа иттифоқи ва бошқа халқаро грант дастурлари доирасида ҳамкорликни йўлга кўйиш борасида келишувларга эришилди.

Шу билан бирга, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти қошидаги Глобал инновацион индекс (ГИИ) нашрининг ҳаммуҳаррири Саша Вунш – Винсент билан Ўзбекистоннинг мазкур индексдаги рейтингини яхшилаш борасида зарур чора – тадбирлар масаласида маслаҳатлашувлар ўтказилди.  

Швейцариянинг етакчи ташкилотлари вакиллари жорий йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган “INNO week” инновацион ғоялар ҳафталигига таклиф этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться