Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Le Cordon Bleu академиясининг президенти Андре Ж. Куантрони қабул қилди
2022-06-30 | Жамият
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ж. Ортиқхўжаев Le Cordon Bleu француз кулинария санъати академиясининг президенти Андре Ж. Куантро билан учрашди.
Пойтахт ҳокими меҳмонни қарши олиб, ҳокимлик томонидан маҳоратини ошириш учун юборилган бир гуруҳ тошкентлик ошпаз ва қандолатчиларнинг ўқишини ташкил этилиши учун миннатдорлик билдирди.
Андре Ж. Куантро ҳокимга меҳмондўстлиги ва вақти тиғиз бўлишига қарамай, қабул учун миннатдорлик билдириб, таассуротлари билан ўртоқлашди. У бундан аввал Ўзбекистонга 2011 йилда келган, бу сафар ташриф буюриб эса, пойтахтда тубдан рўй берган ўзгариш ва ижобий ислоҳотлардан ажабланди.
Жаноб Куантро ҳозирги кунда дунёнинг 29 мамлакатида Академиянинг 56 та филиали ташкил этилганлигини маълум қилди ва навбатдаги филиални Тошкентда, ўзаро манфаатли шартларда очишга қизиқтириш билдирди.
Тошкент шаҳар ҳокими қандолатчилик санъати ва меҳмонхона хизматини кўрсатиш соҳасида етакчи бўлган француз академиясининг филиали очилган МДҲдаги биринчи мамлакат айнан Ўзбекистон бўлишига умид билдирди.
Тарафлар ўзаро шарт ва имкониятларни ўрганиб чиқиб, мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги