2022 йил 29 июн куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Беларус Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринични қабул қилди.
Владимир Норов Беларус Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринични қабул қилди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида турли соҳалардаги Ўзбекистон-Беларус ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Томонларнинг халқаро институтлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Икки ва кўп томонлама шаклларда бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва уларнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги