Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама этилди

2022-06-29 | Иқтисодиёт

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси видеоконференция тарзида муҳокама этилди.

Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар бўйича қўмитаси раиси Дилором Файзиева, инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Б.Рахимов, вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва қуйи ташкилотлари ходимлари иштирок этди. 

Муҳокама чоғида иқтисодий ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатларини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлигини Конституцияда мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти институтларининг роли ва мавқеини ошириш каби конституциявий ислоҳотларнинг устувор йўналишларини назарда тутган ҳолда, мамлакатимизнинг асосий Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг долзарблиги қайд этилди.

Тадбир иштирокчилари ушбу лойиҳада оила институтини ривожлантиришнинг конституциявий асослари белгилангани, мамлакатда миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашга, ёшларни, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, инсонпарварликнинг амалдаги тизими самарадорлигини оширишга айниқса, ногиронлар ва кекса авлод вакиллари учун ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, болалар меҳнатининг олдини олишга устувор аҳамият берилганига алоҳида эътибор қаратдилар. Конституцияга махсус экологик бўлимлар, шунингдек, болалар боғчалари, мактаблар, олий таълим ва илм-фанни ривожлантириш нуқтаи назаридан киритилган ўзгартиришлар долзарблиги ҳам таъкидланди.

Дилором Файзиева Конституцияга таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан мазмунли тақдимот ўтказиб, ҳар бир йўналишга атрофлича эъттибор қаратди. Савол-жавоб сессияси муҳокама қилинаётган қонун лойиҳасида мустаҳкамланган бир қатор янги нормаларнинг мазмун-моҳиятини янада батафсил очиб бериш имконини берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться