Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистонда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқинидаги мутациялар аниқланди - тадқиқот натижалари халқаро журналда чоп этилди
2022-06-28 | Инновация
2021 йил июль-август ойларида коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқинда Ўзбекистонда тарқалган 39 та оғир ва ўта оғир беморлардан ажратиб олинган SARS-CoV-2 коронавирусини тўлиқ геноми ўқилди. SARS-CoV-2 клиник изолятларни тўлиқ геноми таҳлил қилинганда нуклеотид даражасидаги жами 223та вариация (SNP) учраган бўлиб, шундан 34 таси делеция эканлиги аниқланди.
Эътиборлиси, аввал нашр этилмаган 2та янги мутациялар аниқланган бўлиб, улар Nsp13 ва Nsp 12 ноструктурали оқсилда A85P ва Y479N мутацияларидир. Барча изолятларнинг S-оқсилида D614G мутацияси учраган.
Клиник изолятларда учровчи SARS-CoV-2 вариантларини «Nextstrain» ёрдамида таҳлил қилинди. Натижаларга кўра ўша даврда Delta (82%), Alpha (10,3%) ва 20A (7,7%) штаммлари тарқалгани аниқланди. Delta штаммини географик тарқалиш харитасига кўра Россия, Дания, АҚШ, Миср ва Бангладеш груҳларига бўлиш мумкин. Бизнинг ҳудудда учраган дельта вараиантлар 21A (56%) ва 21J (44%) га яқин эканлиги маълум бўлди. Дельта штаммлардаги ORF7a:P45L аминокислота алмашинуви касалликнинг оғирроқ кечишида муҳум ўрни борлиги маълум бўлди.
Мазкур тадқиқотда Nsp13: A85P ва Nsp12: Y479N янги ўзгаришлар қайта стабиллашувини, ORF7a: P45L миссенс-ўзгариш касалликнинг оғир кечиши билан ассоциацияда эканлиги кўрсатилди. Сиквенс қилинган 39 та изолятнинг геном кетма-кетлиги ҳалқаро NCBI, GISAID базаларида рўйҳатдан ўтилди. Олинган натижалар PLOS ONE (impact factor 3,58) илмий журналида чоп этилди.
Жорий йил бошида ушбу PLOS ONE илмий журналида коронавирус пандемиясининг биринчи тўлқинда Ўзбекистонда тарқалган 18 та коронавирус геноми ҳам тўлиқ ўрганилиб чоп этилган эди.
Ушбу мақолаларда, COVID-19 инфекциясини Ўзбекистонга кириб келиш манба-мамлакатлари, мутацияланиш даражаси ва генетикаси кенг очиб берилди. Тадқиқотлар натижасида, Ўзбекистон коронавирус геномларини ўрганган 50 та мамлакат қаторида жой олди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги