Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хоразм вилояти саноатини ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди

2022-06-28 | Иқтисодиёт

Хоразм вилояти саноатини ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ҳозирги ҳолатини ўрганиш ва уни янада рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида мазкур ҳудудга йўл олди.

Комиссия аъзолари корхоналар ва саноат объектларида бўлдилар ҳамда тадбиркор ва экспортчилар билан мулоқот қилиб, ишлаб чиқариш ва экспорт фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама этдилар, шунингдек, хусусий сектор вакиллари амалда дуч келадиган муаммоларни кўриб чиқдилар.

Ўтказилган таҳлил натижалари Комиссия аъзолари ҳамда вилоятнинг туман ва шаҳарлари маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида видеоконференция тарзида бўлиб ўтган йиғилишда ўрганилди.

Йиғилиш кун тартиби доирасида ҳудудий инвестиция дастурининг амалга оширилиши кўриб чиқилди. Жумладан, жорий йилда вилоятда қиймати 6,4 триллион сўмлик 698 инвестиция лойиҳасини ҳаётга жорий қилиш режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида 15,3 мингга яқин янги иш ўринлари яратилади. Ҳозирги кунга қадар ишга туширилган ишлаб чиқариш объектлари фаолияти, шунингдек, ҳудуднинг устувор тармоқларида янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича ишларнинг бориши ўрганилди.

Комиссия раҳбарияти вилоятда саноат соҳасидаги лойиҳалар улушини ошириш ва ушбу йўналишда ҳудудда ташкил этилган “лойиҳа гуруҳлари”нинг маҳаллий ҳокимият органлари ва вилоятнинг туман ва шаҳарларига бириктирилган тармоқ раҳбарлари билан биргаликдаги фаолиятини кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Вилоятнинг туман ва шаҳарлари кесимида “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган юқори технологик саноат лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида истиқболли тармоқларда янги инвестициявий таклифларни ишлаб чиқиш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш топширилди.

Бундан ташқари, экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди. Мутасадди раҳбарлар тадбиркорлар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш ва вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишни назарда тутган ҳолда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларнинг бориши ҳақида ҳисобот бердилар.

Учрашув якунида вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш бўйича қўшимча кўрсатма ва топшириқлар берилди. Яқин вақт ичида Комиссия аъзолари жойлардаги вазиятни янада чуқурроқ таҳлил қилиш ва ҳудуднинг саноат-иқтисодий ривожланишини рағбатлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида Хоразм вилоятида ўз фаолиятини давом эттирадилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться