Жаҳон банки вакиллари билан “Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш” лойиҳаси доирасида БПО марказларини ташкил этишга кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди
Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос Жаҳон банки вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда БПО (Business Process Outsourcing) ва КПО (Knowledge Process Outsourcing) хизматлари бозорида янги иш ўринларини яратиш налишида “Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш”ни ривожлантириш ва кенг кўламли лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб этиш орқали уларнинг бандлигини ошириш, юқори ҳақ тўланадиган иш ўринларини яратиш – вазирлик фаолиятидаги устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш” лойиҳаси доирасида масофавий хизматлар кўрсатиш марказлари (БПО-марказлари)ни ташкил этиш ва жиҳозлаш кўзда тутилган.
Томонлар ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг рақамли ривожланиши доирасида муҳимлигини қайд этиб, уни самарали амалга ошириш ва АКТ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.