Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида

2022-06-28 | Соғлиқни сақлаш

Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 18 март куни соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун” мавзусида ўтказилган очиқ мулоқотида тиббиётдаги долзарб муаммолар ечими борасида йўналишлар белгиланиб берилганди.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг навбатдаги йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари раҳбарларининг санитария-эпидемиологик осойишталикни сақлашга қаратилган чоралар самарадорлиги тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди, шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликлар кўриб чиқилди.

Охирги 5 йилда санитария-эпидемиология хизмати олдига қўйилган вазифаларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш, белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш мақсадида соҳага оид иккита қонунга ўзгартиришлар киритилди, Президентнинг 20 тадан ортиқ фармон ва қарори ҳамда ҳукумат қарорлари қабул қилинди.

Хусусан, бирламчи соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан аҳолига манзилли ва малакали тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш, санитарияэпидемиология хизмати томонидан юртимиз ҳудудига юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиб кетишининг олдини олиш юзасидан бир неча қарорлар қабул қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 29 январдаги фармойишига мувофиқ, мамлакатимизга коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси ташкил этилди.

Ҳукуматнинг 2020 йил 23 мартдаги ва 2020 йил 25 апрелдаги қарорларига кўра, аҳолини коронавирус касаллигидан ҳимоялаш, карантинга олиш ва даволашга оид тартиблар белгиланди.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария- эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан эҳтимолий хавфларни аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек, юқумли касалликлар табиий ўчоқларининг эпидемио логик мониторингини юритиш ва эпидемияларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш самарадорлигига эътибор қаратилди.

Беморларни эрта аниқлаш, уларни изоляция қилиш, шунингдек, касалланганлар билан алоқада бўлганларни текшириш мақсадида республика вирусологик лабораторияларининг қувввати 10 баробар оширилди — 2020 йил март ойидан бошлаб қўшимча 170 дан ортиқ ПЗР аппарати ўрнатилиб, кунлик текшириш потенциали 6 мингтагача (пандемиядан олдин кунига 5-6 тадан кўп бўлмаган) тадқиқот ўтказиш имкониятигача кенгайди.

Республикамизда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш дунёда биринчилардан бўлиб 2021 йил 1 апрелдан бош ланди. Жараёнга тайёргарлик ишлари ЖССТ, UNICEF, GAVI (Global Alliance on Vaaccination and Immunization), СDС каби халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда олиб борилди. Ушбу ҳамкорлик доирасида республикада 1 та марказий, 14 та ҳудудий ҳамда 206 та туман (шаҳар) вакцина сақлаш омборхонаси қурилди ва қайта таъмирланди, эмлаш жараёнлари учун 457 та совиткич, 148 та электр генератор, 500 дан ортиқ термосумка ва 121 та термоконтейнер тақдим этилди.
 
GAVI томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига 17 та авторефрижератор, 206 та юк ташувчи минивен, 16 та енгил автотранспорт топширилди.
 
Эмлаш ишлари ҳозирги вақтда рес публикадаги 3 138 та даволаш-профилактика муассасасининг эмлаш пунктларида ва 862 та ҳаракатдаги бригада томонидан амалга оширилмоқда. Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирлари учун юртимизга 42,2 миллион доза вакцина олиб келинган.
 
Бундан ташқари, 2021 йил август ойидан мамлакатимизда COVID-19 га қарши вакцина маҳалийлаштирилиб, ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва бугунги кунга қадар 27,5 миллион доза вакцина ишлаб чиқарилган. Шундан 26,6 миллион дозаси “ZF-UZ-VAС 2001”, 881,8 минг дозаси икки компонентли “Sputnik V” вакцинасидир.
 
Йиғилиш якунида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлашни жадаллаштириш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида тегишли вазирликлар ва идораларга аниқ топшириқлар берилди.
 
Қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилди:
ташкилот, корхона ва муассасаларда ишловчиларнинг, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси ишчи-хизматчиларининг бустер доза билан эмланишини ташкил этиш;
бирламчи тиббиёт муассасаларини генераторлар билан таъминлаш ҳамда “совуқлик занжири”ни тўғри ташкил этиш, зарур бўлган ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари учун маблағни тиббиёт муассасаларининг смета харажатларига киритиш.
 
Муҳокама якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсати йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинди.

Манба: «Янги Ўзбекистон»

Поделиться